Олмазордаги қурилишда ер ўпирилиб тушди, бир киши жароҳатланган
Жамият
−
02 август 3879 3 дақиқа
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Беруний кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ер ўпирилиб, дарахт қулаган. Оқибатда электр симлари узилиб, “Орзу” маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда электр таъминоти узилган. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатлангани ва тез ёрдам орқали олиб кетилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни пайтда ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар йўқ. Вазият Тошкент шаҳар ҳокимининг назоратига олинган бўлиб, унинг топшириғига биноан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш инспекцияси, прокуратура органлари, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида тезкор махсус комиссия тузилган.
Воқеа жойида фуқаролар хавфсизлигига таҳдидни бартараф этиш, хавфли ҳудудни ўраб олиш ва унга киришни чеклаш бўйича бирламчи чоралар кўрилмоқда. Мутахассислар ҳодиса сабабларини, шунингдек, ёндаш ҳудуд, йўл қопламаси ва муҳандислик коммуникацияларининг ҳолатини ўрганмоқда.
Маълум бўлишича, воқеа собиқ “Карвонбанк” биноси ўрнида, кўп қаватли уйлар билан туташ ҳудудда олиб борилаётган қурилиш вақтида содир бўлган. Қурилиш паспортида объект Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, “Орзу” МФЙ, 43/1-уй манзилида жойлашган, пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари бўлган кўп қаватли кўп хонадонли турар жой биноси сифатида кўрсатилган.
Аҳолининг айтишича, қурилиш ишлари сабаб ҳудуддаги кўплаб дарахтлар кесилган ва бу борада маҳалла раиси ҳамда экология масъулларига бир неча бор мурожаат қилинган.
Таъкидланишича, ушбу муаммо юзасидан тегишли ташкилотларга қарийб бир ярим йилдан бери мурожаат қилиб келинган. Бироқ, уларнинг сўзларига кўра, мурожаатларга етарлича эътибор қаратилмаган.
“Дарахтлар кесилаётганида ҳам айтдик, экологияга ҳам кўп мурожаат қилдик. Ҳеч ким аҳамият бермади. Охири мана шундай ҳолат юз берди”, дейди маҳалла вакилларидан бири.
Аҳоли вакилларининг айтишича, ҳудуддаги дарахтлар кесилиши ва қурилиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан турли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилинган, аммо чора кўрилмаган.
Ҳодисадан сўнг Олмазор тумани ҳокими воқеа жойига борган. Ҳудудни ўраб, одамларни хавфли жойдан олиб чиқиш бўйича топшириқ берилган.
Ҳокимлик маълумотига кўра, текширув натижалари бўйича масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талаблари ва қурилиш меъёрларининг бузилишига йўл қўйган барча шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳокимлик барча қурилиш ишлари иштирокчиларини белгиланган хавфсизлик меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этишга чақирди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги тезкор маълумот тақдим этгани ва фаол фуқаролик позицияси учун аҳолига миннатдорлик билдирди.

Live
Барчаси