Олма-Отада фожиа юз берди

Олам

image

Қозоғистонда COVID-19 қурбонлари сони 22 кишига етди. Бу сафар фожиа Олма-отада юз берди. Бундан бир оз олдин, Чимкентда содир бўлган коронавирусдан яна бир ўлим ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Олма-Ота шаҳрида коронавирус касаллигининг 7 та ҳалокатли ҳолати расман тасдиқланган. Шаҳар Қозоғистонда коронавирусдан ўлим ҳоллари бўйича етакчилик қилмоқда.

Умуман олганда, Қозоғистонда хавфли касаллик тарқалиши бошланганидан бери 2344 та ҳолат қайд этилди. Мамлакатнинг жанубий пойтахтида энг кўп ҳолат қайд этилган - 764 киши. Иккинчи ўринда Нур-Султон бормоқда – 433 нафар бемор.

Таъкидлаш жоизки, Олма-отада 88 нафар бемор коронавирусдан шифо топди. Ушбу кўрсаткич бўйича шаҳар иккинчи ўринда бормоқда. Пойтахт Нур-Султонда 207 нафар бемор касалликдан буткул соғайган.

Умуман олганда, мамлакатда ҳалокатли вирус тарқалгандан бери 560 нафар қозоқистонлик уни енгишга муваффақ бўлди. 2289 нафар одам инфекциядан зарарланди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

1752

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг