Олий таълим тизимида иккита кўкрак нишони таъсис этилади
Local
−
02 March 2022 7765 1 minute
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари таъсис этиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра:
- “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари таъсис этилади;
- Кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида ўз эгаларига топширилади;
- Кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28