Олимпиячиларни кутиб олиш маросими сабаб Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Жамият 9007
image

Ўзбекистонлик олимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросими вақтида пойтахтда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Токио-2020 Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 9 август куни Тошкент Халқаро аэропортига соат 20:00 да етиб келиши ружалаштирилган. Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади. Шу сабабли, 9 август куни соат 21:00 дан соат 23:00 га қадар:

- Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аеропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;

- Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;

- Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;

- Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;

- Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;

- Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;

- Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;

- Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасигача;

- Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ботир Зокиров кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 2.9
t
×