Олимлар сувараклар армиясини синовдан ўтказди
Технология
−
22 Апрель
21661Сингапурлик олимлар кибер сувараклар армиясини тақдим этди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.
Сингапурдаги Нанянг технологик университети тадқиқотчилари суваракларга буйруқлар бериб, уларнинг ҳаракатларини масофадан бошқариш мумкинлигини синаб кўрди. Натижада кибер сувараклар армияси вужудга келди.
Дастлабки синовлар чўл ерларида амалга оширилди. Тажриба давомида олимлар бир нечта мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун кибер сувараклар учун янги навигация алгоритмини ишлаб чиқди. Янги алгоритм ушбу ҳашаротлар орасидаги чалкашликларни камайтириши аниқланди.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, сувараклар ўртасидаги ўзаро таъсир тузоққа тушиб қолган киборгга қийин вазиятдан қочишга ёки ҳашарот ағдарилиб қолганда ўз ҳолатига қайтишга ёрдам бериши мумкин.
Тадқиқотчилар бундай киборг ҳашаротлар тўдасидан бир кун келиб табиий офатлардан кейинги қидирув-қутқарув миссияларида фойдаланишга умид қилмоқда.
"Ушбу тадқиқот тўдага асосланган робототехника соҳасига катта ҳисса қўшади. У биологик организмлардан робототехника ва бошқариш назарияси орқали янада ақлли автоном тизимларни яратиш эҳтимолини ҳам кўрсатади", дея хулоса қилган тадқиқотчилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда университет талабалари суваракларни киборгга айлантириш учун махсус қурилма ишлаб чиққан ва ушбу тўпламларни сотувга чиқарганди.
LiveБарчаси