Олимлар рўза тутишнинг фойдали томонларини аниқлади
Саломатлик
−
23 Август 2021
11511Вақти-вақти билан рўза тутиш озишдан ташқари соғлиқ учун ҳам фойдали. Бу ҳақда Калифорниядаги Солка биологик тадқиқот институти олимлари маълум қилди.
Aмерикалик мутахасисслар вақти-вақти билан оч қолиш озишдан ташқари тананинг бошқа аъзоларига қандай таъсир қилиши бўйича тадқиқот ўтказди. Улар тажриба сифатида сичқонлардан фойдаланди.
Олимлар лаборатория ҳайвонларига ёғ ва шакар кўп бўлган овқатлар бериб, сўнг уларни 9 соат оч қолдирди. Яъни, ҳайвонлар кечаси озиқланиб, кундузи оч қолди.
Тажриба давомида кемирувчилар жигарининг кимёвий таркиби, қондаги глюкоза даражаси, умумий мушак оғирлиги таҳлил қилинган, шунингдек ишчанлик, бардошлилик ва сепсис (қонга кирган зарарли микроблар туфайли бутун организмнинг заҳарланиши) ҳолатига чидамлилиги тестдан ўтказилди.
Маълум бўлишича, вақти-вақти билан рўза тутиш нафақат метаболик касалликлар балки диабет, ёғли жигар касаллиги, жигар саратони ва ҳатто COVID-19 каби юқумли касалликларни даволашда ёрдам беради.
Тадқиқот муаллифларнинг фикрича, вақти-вақти билан рўза тутиш диабет ва метаболик синдромнинг олдини олиш ёки даволашнинг деярли бепул ҳамда қулай усули бўлиши мумкин. Бундан ташқари, интервал овқатланиш заҳарланиш оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатидан ҳимоя қилишини аниқлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь