Олимлар антисептик воситаларни саломатликка зарарини аниқлашди
Саломатлик
−
06 Июль 2020
20018Таркибида метанол мавжуд антисептик воситаларни қўллаш жиддий касалликларга ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ озиқ-овқат ва гиёҳванд моддалар агентлиги (FDA) ҳисоботда маълум қилинди.
FDA баёнотига кўра, сўнгги пайтларда этанол спирти номи билан машҳур этанолни ўз ичига олган антисептиклар томонидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайган. Тестдан ўтказилган тери препаратларининг баъзи намуналари заҳарланиш аломатларини кўрсатган. Ушбу модда заҳарли ҳисобланади ва терига ёки тананинг шиллиқ қаватига тушса, заҳарланишни келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассислар метанол билан заҳарланишнинг бир нечта ҳолатини аниқлашди. Уларнинг таъкидлашича, айрим ҳолларда заҳарланишдан ёки одамлар кўр бўлиб қолади ва ёки бу ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. FDA истеъмолчиларга хавфли антисептикларни сотиб олишни тўхтатишни ва заҳарланишнинг биринчи аломатлари кузатилганда тиббий ёрдамга мурожаат қилишни тавсия қилди. Метанол кўнгил айниш, бош оғриғи, қисман ёки тўлиқ ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин. Дозанинг ошиши комага ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Мутахассисларнинг алоҳида таъкидлашича, антисептик воситалари билан кўпроқ болаларнинг заҳарланиш эҳтимоли юқори. FDA жамоат жойларидан келганда, ҳожатхонадан чиққанда, аксирганда ва овқатдан олдин камида 20 сония давомида қўлни совун билан ювиш кераклигини эслатиб ўтди.
LiveБарчаси