Chery автомобиль эгалари Хитойда бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этади
Бизнес
−
29 Сентябрь 2023
4699Chery International — Хитойнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси бўлиб, компания бренднинг «Атроф-муҳит, технология, оила ва дўстлик» концепцияси асосида «Chery Owner Summit 2023»да халқаро фойдаланувчилар уюшмасини яратиш бўйича конференцияда дунёнинг турли бурчакларидан келган автомобиль эгалари билан учрашувлар ўтказади.
Chery автомобилларининг хорижлик эгалари, таниқли блогерлар ва дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Chery бош қароргоҳида тўпланиб, ядроси мижозлар бўлган янги ғалаба қозониш моделини ўрганиб чиқишади.
Етакчи халқаро автомобиль компанияси сифатида Chery ҳар доим мижозларни ўзининг ривожланиш жараёнида муҳим омил сифатида кўргани сабабли автомобилларга хизмат кўрсатиш бўйича янги стандартларни ўрнатиш учун мижозларга йўналтирилган янги экотизим яратди.
Биринчи қадам — WCWL (With Chery With Love лойиҳаси). Chery ҳар бир мижоз билан боғланиш, мижозларга бир-бири билан мулоқот қилиш учун платформани тақдим этиш ва уларнинг жамоавий кайфиятини кучайтириш учун юзлаб WCWL тадбирларини ўтказди.
Инсонлар, автомобиллар ва ҳаётий концепциялар бирлашади
Chery бутун дунё бўйлаб автомобиль эгалари билан мулоқот қилади, уларни тинглайди, ақлли технологиялар ёрдамида янги турмуш тарзини тақдим этади ва шу билан бирга, мижозларга бренд қадриятлари ҳамда қарашларига мувофиқ равишда жўшқин имкониятларни таклиф қилади. Chery, шунингдек, мижозларнинг мукаммал ҳаётга бўлган истагини қондириш учун ақлли технологиялар ёрдамида янги турмуш тарзини жорий этиш бўйича бутун дунё бўйлаб мижозлар билан биргаликда инсонлар ва автомобилларни ҳар томонлама боғлайдиган экологик маҳсулотлар кўргазмасини яратади. Бу Chery брендининг «атроф-муҳит, технология, оила ва мулоқот» концепциясига мос келади. Янги саёҳат ва янги экология яратиш учун Chery билан бирлашинг!
Шу билан бирга, Chery глобал бозорда доимий саъй-ҳаракатлар ва бозор учун яхшироқ маҳсулотларни тақдим этиш орқали жамият ривожига ҳисса қўшиш умидида турли хил ижтимоий фаолиятни амалга оширади. Яшил ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий фаровонлик, кадрлар тайёрлаш ва бошқа соҳалар шулар жумласидан.
Эслатиб ўтамиз, ADM Global компанияси 2022 йил октабр ойида Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган Chery автомобиль брендининг расмий дистрибютори ҳисобланади. Chery автомобиллари Жиззах вилоятидаги ADM Jizzakh заводида йиғилади.
Ўзбекистондаги Chery бренди автомобиль эгалари ҳар бир автомобиль модели учун мавсумда бир марта ўтказиладиган With Chery With Love лойиҳасида иштирок этишдан мамнун эканини билдирган.
Яқинлашиб келаётган «Chery Owner Summit 2023» конференциясида Ўзбекистондаги Chery автомобиль эгалари ҳам дистрибютор ҳамроҳлигида иштирок этади.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://cheryauto.uz/
Алоқа учун: +998 71 276 55 55
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг
Facebook’да янгиликлардан хабардор бўлинг
YouTube каналимизга аъзо бўлинг
Reklama huquqi asosida
LiveБарчаси