ОКМК еттинчи бор халқаро стандарт бўйича сертификатлашдан ўтди
Бизнес
−
15 Июнь
4143Жорий йилда “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамияти 2006 йилдан бошлаб еттинчи бор сифат менежменти тизимини ИСО 9001 халқаро стандарти бўйича сертификатлашдан ўтди ва 3 йил муддатга сертификат олди.
Бу маъданни қазиб олиш ва қайта ишлаш, мис катоди, мис сим ва эмалланган мис симларини ишлаб чиқариш занжирида иштирок этувчи комбинат мутахассисларининг юқори профессионал маҳоратини тасдиқлайди.
Халқаро сертификатнинг мавжудлиги барқарор ривожланишдан далолат беради. Компания нуфузини ошириш имконини, нафақат ички бозорга, балки хорижга ҳам етказиб бериш имконини беради. Яна бир аҳамиятли жиҳати ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бундан ташқари, бу мижозларнинг талабларини бажариш орқали уларнинг комбинатга бўлган ишончини оширади.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь