Оилавий саёҳатлар учун Kia Sorento‘ни танлашнинг асосий сабаблари

Бизнес

image

Замонавий оилавий автомобиль нафақат ишончли ва хавфсиз бўлиши, балки кундалик сафарлардан тортиб, узоқ саёҳатларгача бўлган турли хил фойдаланиш мақсадларига мос келадиган қулай кенгликка эга бўлиши керак. Kia Sorento – функционаллик, ўзига хос услуб ва илғор технологияларни ўзида мужассам этган бренднинг энг машҳур моделларидан бири. Мазкур автомобиль нима сабабдан оилавий саёҳатлар учун энг мақбул танлов эканини кўриб чиқамиз.

Кенг ва қулай салон

  • Kia Sorento кенг салони туфайли катта оилалар учун мос келади. Ушбу кроссовернинг салони ўз сегментида энг кенг ҳажмлилардан биридир.
  • Уч қатор ўриндиқлар етти йўловчи учун қулайликни таъминлаб, ўриндиқларни трансформация қилиш имконияти маълум бир сафар мақсадларига қараб жойларни созлаб олиш имконини беради.
  • Юкхона ҳажми учинчи қатордаги ўриндиқлар букланиши туфайли 813 литргача кенгаяди, табиат қўйнига саёҳат қилиш ёки катта ўлчамдаги юкларни ташиш учун жуда мос келади.
  • Сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда премиум тоифадаги безаклар йўловчилар учун ёқимли муҳитни яратади.

Бундан ташқари, кенг эшиклар ва созланадиган ўриндиқлар болаларни ўтқазиш ва болалар ўриндиқларини ўрнатишни осонлаштиради. Дарвоқе, улар учун махсус маҳкамлагичлар кўзда тутилган. Ўзининг кенглигига қарамай, Sorento ўрта ўлчамли кроссовер бўлиб қолмоқда ва унинг рули ёнида йирик ёки ихчам ҳайдовчи ўзини қулай ҳис қилиши мумкин. Яъни бу ҳақиқатан ҳам бутун оила учун мос келадиган автомобиль.

4WD тизими мавжудлиги 

Kia Sorento интеллектуал бошқарувли тўлиқ юритма тизимга эга. Тўлиқ юритма нафақат асфальт қопламада, балки янада мураккаб шароитларда ҳам саёҳат қилиш имконини беради. Грунтли йўллар, дашт йўллари, тоғларга сафарлар ва ҳатто йўл қопламаси бўлмаган жойларга сафарлар – буларнинг барчаси Sorento‘нинг тўлиқ юритма тизими туфайли қулай бўлади.

Қулайлик ва кўнгилочар технологиялар

Kia Sorento ҳар бир сафарни қулай ва ёқимли қиладиган замонавий юқори технологияли ечимлар билан жиҳозланган:

  • Эгилган монитор (Рақамли қурилмалар панели 12-дюймли + эгилган дисплейга эга мультимедиа тизими 12-дюймли) ҳайдовчига ахборот учун диққатини тўлиқ жамлаш имконини беради.
  • Узоқ саёҳатлар учун ҳар бир қатор ўриндиқларда USB улагичлар мавжуд бўлиб, мобил қурилмаларингиз доимо қувватланган ҳолда бўлишини таъминлайди.
  • Орқа қатор ўриндиқларга ҳавони тақсимлаш функциясига эга икки ҳудудли иқлим-назорат тизими барча йўловчилар учун қулайликни таъминлайди. Исталган об-ҳавога мос келадиган микроиқлимни созлаш имкони мавжуд.

Юқори даражадаги хавфсизлик

Хавфсизлик оилавий автомобиль учун энг муҳим талаб ҳисобланади. Kia учун эса хавфсизлик асосий устувор вазифа бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда, Kia Sorento эса ушбу талабларга тўлиқ жавоб беради.

  • Фронтал тўқнашувларнинг олдини олиш (FCA), адаптив круиз-назорат ва йўл қисмида ушлаб туриш (LKA) каби ҳайдовчига ёрдам беришнинг илғор тизимлари (ADAS).
  • автомобиль кўринмас ҳудудда бўлса (BCA), автотураргоҳ жойидан орқа томонга юрганда тўқнашувнинг олдини олиш тизими (PCA) йўлда ишончлиликни таъминлайди. Бундай фойдали ёрдамчилар тўплами Sorento‘да талайгина.
  • Европада Euro NCAP, АҚШда эса IIHS томонидан ўтказилган краш-тест натижалари бўйича юқори рейтинглар хавфсизлик ҳақида ўйлайдиганлар учун анъанавий равишда муҳимдир. Sorento‘да хавфсизлик рейтинглари максимал даражада юқори.
  • Sorento 7 та хавфсизлик ёстиқчалари, шу жумладан барча йўловчиларни ҳимоя қилишни таъминлайдиган ён пардалари билан жиҳозланган. Ҳозир бу тизим билан ҳайратга солиш қийин, аммо эслатиш зарар қилмайди, чунки хавфсизлик ёстиқчалари инсонларни ҳимоя қилишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб қолмоқда.
  • Конструктив даражадаги пухта ўйланганлик – Sorento кузови инсонларни ишончли ва мустаҳкам куч тузилмаси ўраб турадиган қилиб ишлаб чиқилган. Унинг элементлари замонавий юқори мустаҳкам пўлатлардан тайёрланган. Авария ҳолатида бундай “каркас” ҳимояни таъминлайди, зарба энергияси эса дастурлаштирилган деформация ҳудудлари бўйлаб тарқалади.

Кўрсатилган хусусиятларнинг барчаси Kia Sorento‘ни ўз синфидаги энг хавфсиз автомобиллардан бирига айлантиради.

Ишончлилик

Sorento‘да нафақат энг янги технологиялар, балки йиллар давомида синовдан ўтган техник ечимлар ҳам қўлланган – ахир мазкур кроссовер дунёнинг барча минтақаларида, моделлар авлоддан авлодга ўтиб, янада мукаммал ва ишончли бўлиб, мижозларнинг ишончини қозониши бежиз эмас. Энг яхши ечимлар автомобилнинг замонавий авлодига мослаштирилган, тўпланган барча тажриба ҳисобга олинган. Бундан ташқари, Кia ўзининг барча моделларига жуда узоқ муддат – 5 йил кафолат бериши автомобиль эгаларига қўшимча хотиржамликни таъминлайди. Ва бу бежиз эмас – Кia автомобиллари ўзининг ишончлилиги билан шуҳрат қозонган.

Чиройли дизайн ва ҳашамат

Kia Sorento функционалликни замонавий дизайн билан уйғунлаштиради. Унинг қудратли ва нафис ташқи кўриниши ҳайдовчига завқ беради, ўзига хос услубли деталлари ва интерьернинг аъло сифати эса премиум даражадаги таассуротни яратади. Бундай автомобилда саёҳат қилиш нафақат қулай, балки эстетик жиҳатдан ёқимли ҳам.

Sorento бу – оила учун зарур бўлган барча асосий хусусиятлар: хавфсизлик, қулайлик, кенглик, илғор технологиялар ва йиллар давомида ўзини исботлаган ечимларни бирлаштирган автомобиль. Мазкур автомобилни танлаб, сиз кундалик ҳаёт ва ёрқин саёҳатлар учун ишончли ҳамкорга эга бўласиз. У сизга нафақат ёрдам беради, балки ҳаётингизни иложи борича қизиқарлироқ ўтказишга илҳомлантиради. Ҳам сиз учун, ҳам бутун оилангиз учун. Ахир Кiа учун “Илҳом бахш этадиган ҳаракат” шиори танланиши бежиз ҳисобланмайди.

Kia Sorento бу – шунчаки автомобиль бўлиб қолмай, балки бутун оила учун эртанги кунга ишончдир.

Мавжуд бўлган комплектацияларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш учун веб-сайт, Telegram-bot орқали, Кiа дилерлик марказларида ёки қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин:

Telefon: (+998) 55−500−83−33
Sayt: kia.uz
Facebook: KiaUzbekistan
Instagram: Kia__uzbekistan
Telegram: KiaUzbekistanbot
YouTube: KiaUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Kia Sorento ADAS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар