Одил Аҳмедов Шанхайдан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди

Жамият

image

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори, “Shanghai International Port Group” (SIPG) футболчиси Одил Аҳмедов коронавирусга қарши курашга ёрдам тариқасида Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди. Аҳмедовнинг ўзи айни пайтда Шанхайда бўлиб турибди. Бу ҳақда “Дунё” ахбаорот агентлиги хабар бермоқда.

Тез орада Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги кўмагида Республикага тиббий комбинезонлар, кўзойнаклар ва шляпа тўпламлари келтирилади.

Аввалроқ, БААнинг “Шаржа” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров коронавирус туфайли юзага келган вазиятда қийин аҳволда қолган оилаларга 100 миллион сўм хайрия қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, ўзбек футболи афсонаси ихтиёрий равишда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисобига 75 миллион сўм маблағ ўтказиб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

566

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг