Очиқ танлов асосида марказий аппаратда 9 та тайинлов амалга оширилди – ССВ

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратидаги раҳбарлик лавозимларига ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди

ФотоРисқиев Умидулла Рахматуллаевич

Рисқиев Умидулла Рахматуллаевич – Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

У ўз фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фавқулодда вазиятлар ишлари бўйича директор ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори лавозимларида ҳам фаолият юритган.

У. Рисқиев 2006 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

ФотоТожиев Хайрулла Канимкулович

Тожиев Хайрулла Канимкулович – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали директори, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам фаолият юритган.

 Х. Тожиев 1997 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Фото: Ёқубов Жаводбек Тоиржон ўғли

Ёқубов Жаводбек Тоиржон ўғли – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш-излаш экспедицияси” давлат корхонаси ҳуқуқшуноси, Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи бош юрисконсульти лавозимларида фаолият юритган.

Ж. Ёқубов 1996 йил 2-Тошкент давлат тиббиёт институти, 2001 йилда эса  Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Фото: Юсупова Санобар Максадовна

Юсупова Санобар Максадовна – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Юридик бошқарма бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар у вазирликнинг Юридик бўлим етакчи юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.

С. Юсупова 2018 йил Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат босқичини тамомлаган.

ФотоГулямов Зафар Ибрагимович

Гулямов Зафар Ибрагимович – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи – бош бухгалтер лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

У ўз фаолияти давомида Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасини Молиялаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи, Молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси ҳисобчи-тафтишчи лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Гулямов 2009 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтининг (бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишида) бакалавриат, 2011 йил магистратура босқичини тамомлаган.

Фото: Аслонов Илҳом Нуруллоевич

Аслонов Илҳом Нуруллоевич – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалининг тез ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича директор ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокор ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

И. Аслонов 1997 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Фото: Хамракулов Азизбек Хайрулло ўғли

Хамракулов Азизбек Хайрулло ўғли – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси Стационар ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар у Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория бўлими мудири, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали лаборатория бўлими мудири лавозимларида ҳам фаолият юритган.

А. Хамракулов 2011 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

Фото: Кучкарова Мунира Кахрамоновна

Кучкарова Мунира Кахрамоновна – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий статистика ва истиқболни аниқлаш бошқармаси Тиббий статистика ва маълумотлар таҳлили бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

У ўз фаолияти давомида Саломатлик ва тиббий статистика институти директор ўринбосари, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари лавозимларида  ҳам фаолият юритган.

М. Кучкарова 1986 йил Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Фото: Жумаева Гулчеҳра Турабовна

Жумаева Гулчеҳра Турабовна – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий статистика ва истиқболни аниқлаш бошқармаси Халқаро индикаторлар ва истиқболни аниқлаш бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бунга қадар у Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли талабалар поликлиникаси бош шифокори, Олмазор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 14-сонли оилавий поликлиникаси бош шифокори лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Г. Жумаева 1993 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг