“O‘zbekiston tarixi” HD форматида бўлади

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 июль куни “O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Телеканал жорий йилнинг 1 сентябрь куни иш бошлайди. 

“O‘zbekiston tarixi”  телеканали Ўзбекистон МТРКнинг “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси қошидаги “UzHD” телеканали негизида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил этилади. У HD форматида эфирга узатилади. 

Телеканал республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб тарқатиладиган рақамли кўрсатувнинг ҳаммабоп ижтимоий пакети таркибига киритилади;

Қуйидагилар “O‘zbekiston tarixi” телеканали фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари деб ҳисобланади:

•    минг йиллар қаърига илдиз отган Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, шунингдек, чет эл жамоатчилигиникенг кўламда хабардор қилиш;

•    ҳар бир воқеанинг мазмун-моҳиятини изчил ва тизимли очиб бериш орқали буюк тарихимизнинг барча даврларини чуқур илмий тадқиқотларнинг холисона натижалари асосида кўрсатиб берувчи ахборот-таҳлилий ва мавзули телекўрсатувлар, ток-шоу, “давра суҳбатлари”ни юқори профессионал ва ғоявий-бадиий савияда тайёрлашни ташкиллаштириш;

•    буюк ватандошларимиз – олимлар, мутафаккирлар ва азиз-авлиёлар, шоир ва ёзувчилар, саркардалар, давлат арбобларининг бебаҳо меросини кенг кўламда ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида уларнинг ҳаёт йўли ва қаҳрамонлиги тўғрисида, шунингдек, дунё аҳамиятига эга бўлган Ўзбекистон энг янги тарихининг ғоят ёрқин ва унутилмас саҳифалари ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп дастурлар ва ҳужжатли фильмлар туркумларини яратиш;

•    доимий ишлаб турувчи телевизион студия – “мунозара майдончаси” фаолиятини таъминлаш, Ўзбекистон тарихи бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини, маданий ва кўҳна ёдгорликларни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни, шунингдек, халқимиз тарихига тааллуқли ва умуммиллий аҳамиятга эга бўлган бошқа ғоят муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш учун олимлар, тарихчилар, тадқиқотчилар, ўқувчи-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини таклиф қилиш;

•    чет элларга ижодий сафарлар давомида халқимизнинг моддий ва номоддий мероси, Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ бўлган нодир қўлёзмалар, китобларни излаш, амалий санъат буюмлари ҳамда музейлар коллекцияларида, хорижий давлатларнинг илмий марказларида, шунингдек, жаҳон тарихий меросини ўрганаётган жамғармаларда сақланаётганқимматли топилмаларни ўрганиш натижалари бўйича махсус телекўрсатувлар тайёрлаш;

•    хорижий телеканаллар, илмий-тадқиқот марказлари ва жамғармалар томонидан тайёрланган, жаҳон тарихининг аҳамиятли лавҳаларини акс эттирувчи, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида минг йиллар давомида содир бўлган тарихий жараёнлар билан боғлиқ бўлган воқеалар ва шахслар тўғрисида ҳикоя қилувчи кўрсатувларни сотиб олиш, ўзбек тилига таржима қилишни ташкиллаштириш ва миллий телерадиоканаллар эфирларида жойлаштиришга кўмаклашиш;

•    Ўзбекистон тарихи ва жаҳон тарихида ёрқин из қолдирган воқеалар
•    ва шахсларга бағишланган маҳаллий ва хорижий бадиий фильмларни мунтазам намойиш қилиш, шунингдек, ушбу мавзу бўйича мамлакатимиз кино санъати усталари билан бадиий фильмлар ва телесериаллар яратишда иштирок этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

HD формат

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар