Оҳангарондаги аянчли ЙТҲда ҳайдовчининг 5 ойлик қизи ва турмуш ўртоғи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 2020
10306Кеча, 17 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Hyundai Porter ва трактор иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
ЙТҲ соат 20:30 да ҳайдовчи, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош” автомобиль йўлининг 153-километрида юз берган.
35 ёшли Х.Т. Hyundai Porter русумли автомашинани бошқариб, Ангрен-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун (рухсат этилган жойда) тўхтаб турган ҳайдовчи 49 ёшли Б.У. бошқарувидаги “Т-28” русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.
Натижада “Hyundai porter” автомашинасининг йўловчилари яъни ҳайдовчи Х.Т.нинг турмуш ўртоғи 32 ёшли С.Т. (аёл) тан жароҳатлари олиб ходиса жойида ҳамда вояга етмаган 5 ойлик қизи Б.Б. Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган. Бундан ташқари, Х.Т. ва унинг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б. турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси