Нонуштада нималарни истеъмол қилиш зарарли?

Фойдали

image

Шифокор-диетолог Инна Кононенко нонуштада истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли ва семиришга сабаб бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди

Мутахассис биринчи ўринда тез тайёр бўладиган бўтқаларни нонушта таомномасидан чиқариб ташлашни тавсия қилди. Кононенко улар қондаги қанд миқдорини кескин оширишини бунга сабаб қилиб кўрсатди. 

"Натижада, қонда глюкоза йўқолиб, одам яна овқатланишни истайверади", дея тушунтирди у.

Шунингдек, мутахассис "зарарли нонушта"лар рўйхатига сут ёки шарбатга қўшилган ёрмалар, мурабболи бутетброд ва тостларни ҳам киритган.

Кононенко янги мевалардан сиқилган шарбатлар ва смузиларнинг фойдаси ҳақидаги афсонани ҳам инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, улар таркибида жуда кўп шакар бўлади. Фруктоза миқдори меванинг турига боғлиқ. 

"Барча фруктоза тезда жигарга ўтади, кейин эса ёғга айланади. Шу орқали биз вазн орттирамиз", дея хулоса қилган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг