Нодирбек Абдусаттаров халқаро турнирнинг чорак финалига чиқди
Спорт
−
18 Октябрь 2022
5143Айни кунларда бутун шахмат усталари ўртасида ўтказиладиган "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн мусобақаси давом этмоқда. Мусобақада мувафаққиятли иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусаттатов чорак финалга йўл олди.
У сўнгги турда озарбайжонлик Шахрияр Мамедяровга қарши дона суриб, ғалаба қозонди. Қизиғи, Нодирбек чорак финалда ҳам айнан Мамедяров билан куч синашадиган бўлди.
Чорак финалдан бошлаб шахматчилар нокаут системасида баҳс олиб боришади.
Чорак финал жуфтликлари:
Дуда – Видит (Польша - Ҳиндистон);
Гукеш – Раппорт (Ҳиндистон - Венгрия);
Мамедяров – Абдусатторов (Озарбайжон – Ўзбекистон);
Эригайси – Карлсен ((Ҳиндистон - Норвегия).
Эслатиб ўтамиз, Шахрияр Мамедяров ва Нодирбек Абдусаттаров ўртасидаги баҳс бугун, 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси