Нобель олган олим коронавирусга қарши вакцина устида ишлаётгани маълум бўлди

Олам 3717
image

Физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлган британиялик вирусолог Майкл Хоутон янги коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб боряпти. Бу ҳақда профессор 2010 йилдан бери ишлаб келаётган Канаданинг Альберта Университети баёнотида айтилган.

"Майкл Хоутоннинг эришган ютуғини таърифлашга тил ожиз. Доктор Ҳоутон дунёни янада яхши ҳолатга келтирди. У вақтини бағишлаган Университет Президенти сифатида, мен Хоутоннинг иши шундай эътирофга сазовор бўлганидан хурсандман", деган Университет Президенти Билл Флэнаган.

Флэнаган профессорни табриклаш асносида, у яқинда СOVID-19 га қарши вакцина яратиш устида иш бошлаганини айтган. 

Қайд этилишича, у 2004 йилда SARS-СоV-1 вирусига қарши муваффақиятли вакцина яратган, аммо унга ҳеч қандай талаб бўлмаган.

Маълумот учун, физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Харви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Хоутон муносиб кўрилди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3
t
×