Нишолдани уй шароитида қандай тайёрлаш мумкин?

Фойдали

image

Нишолда миллий ширинлик бўлиб, асосан рўза вақтларида ҳайит кунларида ва ҳатто тўй-тантаналарда ҳам тайёрланади.

Нишолда – етмак дарахти илдизининг қайнатмаси, тухум оқи, шакар қиёми билан аралаштириш йўли билан тайёрланган енгил ширинликдир. 1 кг нишолдани тайёрлаш учун 900 гр шакар, 10-12 тухум оқи, 1 гр лимон кислотаси, 0,1 гр ванилин керак бўлади.

Тайёрлаш усули:

Етмак илдизи ювиб, майдаланади, кўпроқ сув қуйиб қайнатилади. Тайёр қайнатма сеткадан ўтказилиб, суви олинади. Нишолда асосан мисқозонда тайёрланади. Шунинг учун, совитилган қайнатма, шу қозонга солинади ва тухум оқи билан кўпиртирилади. Бу жараёнда қандолатчилар беҳи новдаларидан фойдаланишади, сиз уй шароитида махсус кўпиртиргичлардан фойдаланишингиз мукин.

Шакар қиёмини тайёрлаш учун, 1 кг шакарга 300 мл сув солинади. Шакар эригунча мунтазам аралаштириб қайнатилади, сўнгра лимон кислотаси қўшилади ва ҳарорати +55–60 С гача совитилиб, у ҳам мисқозонга оз-оздан солиниб кўпиртирилади. Нишолдага таъбга кўра ванилин ҳам қўшишингиз мумкин. Кўпиртиришга 2 соат вақт сарфланади. Тайёр бўлган нишолдани совитиб, яна бир маротаба аралаштирасиз, шундан сўнггина нишолда тайёр бўлади. 

Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган нишолданинг, инсон саломатлигига, айниқса, ошқозонимизга фойдаси катта Рўза тутган инсон учун ушбу енгил ҳазм бўлувчи ширинлик айни муддао ҳисобланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг