Нима учун барча шароитлар пойтахт аҳолиси учун қилинмоқда?

Жамият

image

Aйни кунда Ўзбекистонда коронавирус пандемияси давом этяпти. Касаллар сони ортиб бораётгани учун, қўшимча стационарлар ташкил қилишга алоҳида эътибор бериляпти. 

Лекин бу ҳаракатлар фақат Тошкентда бўляпти деб ҳисоблаган аҳоли бундан норози. Улардан расмийларга шундай савол тушган: Нима учун барча шароитлар Тошкент шаҳар  аҳолиси учун қилинмоқда? Бошқа ҳудудлардаги беморларнинг ҳоли не кечади?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда жавоб берди.

Унинг сўзларига кора, ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойихалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилган.

“Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди. Ушбу лойихалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди”, дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова.

Маълумот учун, пойтахт ва Тошкент вилоятида эпидемиологик вазият мураккаблашгани сабабли, тезликда спорт мажмуалар, катта ҳажмли биноларда стационарлар ташкил этиш бошланди.

Аммо бундай чоралар фақатгина Тошкентда амалга оширилмаяпти. Масалан, айни вақтда коронавирусдан даволанаётган 100 нафарга ҳам етмайдиган Фарғонада 12 мингдан ортиқ бемор учун ўрин тайёрланди. Навоий вилоятида ҳам бир неча юз кишилик ўрин тайёрланди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made