Никита Михалков: “Кинофестиваль ўзбек халқига янада куч ва руҳият бағишлашига ишонаман!”
Бизнес
−
29 Сентябрь 2021
7882Кеча, 28 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этди.
Жумладан, "Оскар" мукофоти соҳиби, режиссёр, киноактёр Никита Михалков Тошкент халқаро кинофестивалида ҳам иштирок этди ва таассуротларни ўртоқлашди.
– "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали тиклангани жуда қувонарли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз даврининг ноёб ва ўзгача байрами эди. Ҳозир бу қадриятлар қайта тикланаётгани, ўзбек киносига янги руҳият ва куч бағишлаётганига ишонаман. Умид қиламанки, энди ҳар йили шу пайт сизлар билан Ўзбекистонда, халқаро кинофестивалда учрашамиз.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади. Кинофестивалнинг бош ҳомийлари “Bosch” TM ҳамда “Easy Booking”
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси