Нигериядаги кучли сув тошқинида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
31 Май
1941Нигерияда юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 117 кишига етди. Бу ҳақда Нигерия Фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Иброҳим Ауду Ҳусайн маълум қилди.
Унинг айтишича, тўфонлар 28 май куни кечда бошланган ва 29 май куни эрталабгача давом этган. Билдирилишича, қурбонлар сони янада ошиши мумкин, чунки кўплаб одамлар Нигерия дарёсига оқиб кетган ва уларнинг жасадлари ҳали ҳам сув остидан оқим бўйлаб топилмоқда. Мамлакат ҳудудида эса қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Энг кўп зарар кўрган жой сифатида Моква шаҳрининг Тиффин Маза ва Ангуван-Ҳауса ҳудудлари қайд этилган.
Бундан ташқари, ҳозирда бир нечта одам бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимининг сўзларига кўра, мамлакатда 3 мингдан ортиқ уй сув остида қолган. Тошқин кучли ва узоқ давом этган ёмғирлар туфайли юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ёққан кучли ёмғир ва момақалдироқ оқибатида камида 45 киши вафот этганди. Ўлимлар асосан Касганж ва Фатеҳпур туманларида рўй берган.
LiveБарчаси
Доллар курси яна ошди.
15 Июль
Москва яна сув остида қолди.
15 Июль