Ниагара шаршараси АҚШдаги қор бўрони туфайли музлаб қолди (фото, видео)
Бу қизиқ
−
30 Декабрь 2022
21285Сўнгги кунларда АҚШ ва Канаданинг айрим ҳудудларида кузатилган қаттиқ совуқ туфайли дунёдаги энг катта шаршаралардан бири бўлган Ниагара қисман музлаб қолди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Муз кенглиги Ниагара шаршарасидан 25 миль (тахминан 40 км) жанубда жойлашган Нью-Йоркнинг Буффало шаҳрида паст ҳарорат ва кучли қор бўрони туфайли пайдо бўлган.
АҚШда содир бўлаётган қор бўронларида вафот этганларнинг аксарияти Ниагара шаршараси яқинида жойлашган Буффало шаҳрида яшаган.
Бу шаҳарда 1,2 метрдан ортиқ қор ёғиб, йўллар вайрон бўлган. Электр қуввати узилиб қолган.
Ниагара шаршараси фақат қисман музлаган. Қайд этиш керакки, бу шаршара сувнинг катта миқдори туфайли ҳеч қачон тўлиқ музламайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь