Нега “Адолат” СДПга овоз бериш керак?

Реклама 2142

Сайловолди ташвиқот сўнгги босқичга етиб келди. Халқ сайлов жараёнларини изчил кузатиб, қайси сиёсий кучни қўллаб қувватлаш бўйича бир қарорга келмоқда. Шу ўринда барча сайловчиларга эслатма сифатида “Адолат”га овоз беришга ундовчи омилларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
 

  • “Адолат” СДП ягона суд тизимига ўтиш таклифи билан чиқиб, судлар ўртасидаги сарсонгарчиликка қарши туряпти! Суд жараёнида адвокатура ва прокуратура ҳуқуқлари тенглик принципини таъминлаш учун курашяпти!
     
  • “Адолат” СДП “Коррупцияни илдизигача қуритамиз”, дея дадил айта оляпти! Бош прокуратура билан ҳамкорликда келгуси 5 йилда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга муросасиз 50 та давлат қаторига киришини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқчи!
     
  • “Адолат” СДП ўқитувчи мақомини оширмоқчи, моддий имкониятларини кенгайтирмоқчи! “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилиш ниятида!
     
  • “Адолат” СДП ҳокимлар ваколатини қисқартириш тарафдори! Ҳокимликлар барча учун тенг манфаатларни таъминлаган ҳолда ишлаши лозимлигини уқтиряпти!
     
  • “Адолат” СДП ягона тергов қўмитасини ташкил этиш таклифини илгари сурмоқда! Бу орқали дастлабки тергов устидан назоратни кучайтиришни мақсад қилган!
     
  • “Адолат” СДП олий таълимда квоталарни бекор қилмоқчи. Ҳар бир инсонга олий таълим олиш имкониятини тақдим этиш ниятида!
     
  • “Адолат” СДП болаларни мактабгача таълим муассасаларга қамраб олишни кўпайтирмоқчи ва МТМлар фаолиятида сифатни оширмоқчи!
     

МТМлар ва мактаблар сонини ошириб, гуруҳ ва синфлардаги болалар сонини оптималлаштиради!
 

  • “Адолат” СДП дорилар нархи баландлиги ва ҳар хиллигини оқламайди! Сифатсиз ва қалбаки дориларни аптекалар пештоқларидан йўқотмоқчи!
     
  • “Адолат” СДП – блогерларни депутатликка номзодликка кўрсатган партия! Бу орқали жамоатчилик фикрига қулоқ тутади!
     
  • “Адолат” СДП прописка тизимини қайта кўриб чиқиш ва енгиллаштириш ҳаракатида! Доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш ҳаракатига тушган!
     
  • “Адолат” СДП “Меҳнат мигграцияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилмоқчи! Бу орқали меҳнат мухожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқини ҳимоя қилмоқчи!
     
  • “Адолат” СДП шифокорларнинг даҳлсизлигини таъминлаб, турли тажовузлардан ҳимоя қилмоқчи! Халқ ишончини оқлашда шифокорлар билан елкама елка турибди!
     
  • “Адолат” СДП “ақлли тиббиёт”ни жорий этиб, поликлиника ва шифохоналардаги турнақатор навбатларга барҳам бермоқчи! Беморларнинг сарсонгарчиликларига нуқта қўймоқчи!
     
  • “Адолат” СДП рақамли иқтисодиётни қўллаб қувватлаб, ушбу соҳада инновацияга таянади! Инсон капиталини ҳар томонлама кўпайтириш учун бор кучини сарфлайди!

Сайт: http://www.adolat.uz/
Telegram: https://t.me/adolat_uz
Instagram: https://instagram.com/adolat_sdp
Facebook: https://www.facebook.com/sdpu.adolat

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×