Назарбоев яна бир лавозимни Тўқаевга топширмоқчи

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳокимиятнинг “Nur Otan” (Ватан нури) партияси раиси ваколатларини мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга топширади. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди. 

“Сиёсий кенгаш (партия - таҳр.) кенгайтирилган йиғилишида Нурсултон Назарбоев "Nur Otan" партияси раиси ваколатларини топширишга қарор қилди ва партияни мамлакат Президенти бошқариши кераклигини таъкидлади. Ваколатни топшириш жараёни партия низомига мувофиқ амалга оширилади”, деб ёзган Айдос Укибай Twitterr саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентликдан кетган, бироқ Хавфсизлик кенгаши раҳбари ва ҳокимиятдаги “Nur Otan” партияси етакчиси лавозимларини сақлаб қолган. Жорий йил апрелида Назарбоев Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раислиги лавозимини тарк этиш ва бу ваколатларни республиканинг амалдаги раҳбарига ўтказиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди, бироқ у органнинг фахрий раиси сифатида қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг