Навоийдаги “Макро” супермаркетида ёнғин юз берди

Жамият

image

Навоий шаҳридаги “Макро” савдо мажмуасида ёнғин юз берди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, бугун, 17 март куни соат 14:15 Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги Макро савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Юзага келган ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисми 150 кв метр майдони ёнган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб боган. Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35да тўлиқ бартараф этилган.  Шунингдек, 2130 кв метр майдони алангадан сақлаб қолинган. Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг