Навоийда аянчли ЙТҲ. Йўлни кесиб ўтаётган шифокор қурбон бўлди
3-саҳифа
−
11 Октябрь 2020
17787Навоийда тезликни оширган Nexia ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда-шифокорни уриб юборган. Натижада у шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 октябрь куни содир бўлган. Пиёда Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида туман марказий шифохонаси қаршисидаги чорраҳада йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.
Маълумотларга кўра, унинг ёши 49 да, касби шифокор эди. Югуриб ўтиши оқибатида тезликни ошириб келаётган Nexia ҳайдовчиси уни уриб юборган.
Қаттиқ зарб оқибатида пиёда светофор устунига бориб урилган. Оқибатда унинг боши жароҳатланган ва оёғи синган. Сўнг у шифохонага юборилган.
Шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, жабрланувчи вафот этган.
Маълумот учун, туманда ҳолат юзасидан жамоатчилик иштирокида муҳокама ташкил этилган. Ҳаракат иштирокчиларига пиёда ва ҳайдовчининг мажбуриятлари тушунтирилган.
LiveБарчаси