Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар ва биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Тўлқин Тўймуродович Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Саъдулла Мирзаевич Мирзаев ҳокимнинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тўлқин Тўймуродович Отамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тўлқин Отамуродов 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институти, 2005 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ҳамда 2015 йилда “Sun Yat-Sen” университетини  (Хитой) тамомлаган.

Отамуродов мазкур лавозимга қадар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Саъдулла Мирзаевич Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Саъдулла Мирзаевшу давргача Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистри. Иш фаолиятини Нурота туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби  ўқитувчиси сифатида бошлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, молиячи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг