Навоий ҳокимлиги ёнида ниқобланган шахслар қуролдан ўқ узди (видео)

3-саҳифа 36514
image

Ижтимоий тармоқларда икки нафар юзига ниқоб таққан шахс Навоий вилояти ҳокимлиги биноси ёнида кўриниш бериб, ҳавога ўқ узгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Маълум бўлишича, ушбу видеоролик жорий йилнинг август ойида тасвирга олинган бўлиб, 7 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда оммалашган.

“Мақсад ёмон эмасди, шунчаки кўрган видеоларимизга тақлид қилиб олгандик”, дейди ушбу ҳолат иштирокчиларидан бири.

Қайд этилишича, ашёвий далил сифатида олинган қурол ўйинчоқ бўлган.

“Ниқоб таққаним учун мени топа олишмайди, деб ўйлагандим. Лекин бу бир кунга ҳам бормади. Қилган ишим учун афсусдаман”, дейди яна бир иштирокчи.

Маълумотларга кўра, видеодаги болаларнинг бири мактаб ўқувчиси бўлиб, у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кўпроқ обуначи тўплаш мақсадида ушбу ҳаракатларни содир этган

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1194
Рейтинг: 3
t
×