“Навальный” “Оскар”га даъвогарлик қилмоқда
Маданият-санъат
−
22 Декабрь 2022
397429 ёшли канадалик режиссёр Дэниэл Роэр томонидан суратга олинган “Навальний” фильми "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинацияси бўйича “Оскар” мукофотининг қисқа рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “News.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда мукофотга даъвогарлар рўйхатида 15 та ҳужжатли фильм мавжуд. “Оскар” маросимининг 95 -тақдирлаш маросими 2023 йил 12 мартда бўлиб ўтиши белгиланган.
Маълумот учун, ”Навальний” ҳужжатли фильмининг премьераси 2022 йил 25 январь ойида “Saundance” фестивалида бўлиб ўтган эди. Фильм 2020 йилнинг август ойида россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.
Шунингдек, Дэниэл Роэрнинг ушбу ҳужжатли фильми томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб, 2022 йилнинг 29 январида “Favorite Festival” мукофотини қўлга киритган.
Озода Чориева
LiveБарчаси