Навальнийнинг дафн маросимини ўтказган руҳоний жазоланди. У уч йил тавба қилади
Олам
−
24 Апрель
6844Москва ва бутун рус патриархи Кирилл мухолифатчи Алексей Навальнийнинг дафн маросимини ўтказган руҳоний Димитрий Сафроновни уч йилга руҳонийликдан четлатди. Патриархнинг бу ҳақдаги фармони эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, руҳоний Сафронов уч йиллик муддатга Москвадаги Новие Воротники шаҳридаги Пимен черковига махсус тарбиявий топшириқларни бажариш ва тавба қилиш учун юборилади.
"Тавба қилиш муддати тугаганидан сўнг, итоаткорлик жойидан олинган фикр-мулоҳазалар асосида унинг кейинги руҳонийлик хизматини ўташи мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинади", дейилади фармонда.
Қайд этилишича, Сафронов Навальний қабрида хотира маросимини ўтказишдан ташқари, Россия расмийларини сиёсатчининг жасадини оиласига топширишга чақирган. Кўпчиликнинг мурожаати ортидан, Навальнийнинг жасади Путиннинг танқидчиси вафот этгани айтилган санадан тўққиз кун ўтиб, онасига топширилган.
LiveБарчаси