Навальний қамоқни космик саёҳат билан таққослади
Олам
−
17 Февраль 2021
6644Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний Матросская Тишина ҳибсхонасидаги қамоқни космик саёҳат билан таққослади. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
“Менга қийинми – бу тез-тез сўраладиган савол. Йўқ, қийин эмас. Агар яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, мен қамоқда эмас, балки космик саёҳатда эканлигим аён бўлади”, дейди Навальний.
Унга кўра, ҳашаматга мос келмайдиган космик кемада бўлгани каби, у ҳам камерада “оддий, спарталик кўриниши ва темир каравот, стол ва комидин”га эга.
“Камеранинг эшиги фақат бошқарув марказидан очилади. Формадаги одамлар мен томон келади, улар фақат бир нечта формулали ибораларни айтади. Видеокамера нури уларнинг кўкрагида ёниб туради. Худди космос ҳақидаги фильмда бўлгани каби, кема қўмондонлик маркази ҳам мен билан алоқа ўрнатади”, деб ёзган мухолифатчи.
Навальнийнинг сўзларига кўра, у ажойиб дунёга парвоз қилаётган космик саёҳатда. У бундай космик саёҳат хавфли бўлишига қарамай, уни тарк этмасликка қарор қилган.
LiveБарчаси