Наргиз Зокирова жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Маданият-санъат

image

Наргиз Зокирова яна рус матбуоти эътибор марказига тушди. Бу сафар у муаллифлик ҳуқуқини бузганликда ва тақиқланган қўшиқларни Ўзбекистонда куйлаганликда айбланмоқда.

Наргиз Зокирова 2014-2019- йиллар оралиғида россиялик машҳур продюсер Максим Фадеев билан ижодий ҳамкорлик қилган. Бироқ, 2019 йил августда Фадеев ўзаро тушунмовчиликлар сабаб Наргиз билан шартномани бир томонлама бекор қилди ва унга ҳамкорлик даврида ёзилган барча қўшиқларни ижро этишни тақиқлади.

Аммо Наргиз Зокирова Ўзбекистондаги шахсий тадбирлар, тўйларда муаллифлик ҳуқуқи энди унга тегишли бўлмаган тароналарни ижро этаётгани тасвирланган видео тасвирлар россиялик интернет фойдаланувчилари ва ОАВ эътиборини тортган.

Рус матбуотига кўра, агарда Максим Фадеев ёки унинг продюсерлик маркази судга мурожаат қилгудек бўлса, Наргиз Зокирова муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун моддий, ҳатто, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шунингдек, рус журналистлари август ойида хонанданинг ҳомиладор экани ҳақида тарқалган хабарларни ҳам “хайп” мақсадида тарқатилган “фейк” хабар, деб ҳисоблаган.

Маълумот учун, Максим Фадеев муаллифлик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган қўшиқлар қаторида: “Вдвоём”, “Шум сердца”, “Прощай, любимый город”, “Я не верю тебе”, “Ты – моя нежность”  каби тароналар бор.

Маълумот ўрнида, Наргиз Зокирова Россиянинг 24 февраль куни Украинага қарши бошлаган ҳарбий ҳаракатларини танқид қилгани сабабли Россия Федерал хавфсизлик хизмати қабул қилган қарорга кўра, 2072 йилгача Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2049

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг