Наманганда тунги клубдаги қизларга “Ўткан кунлар” романи совға қилинди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги тунги клубда қўлга олинган тўрт нафар қизга Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари совға қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Кенжаев хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 июль куни Мингбулоқ туманидаги тунги клубда Ойбек маҳалласининг инспектори томонидан 4 нафар қиз ва 2 нафар вояга етмаган йигит қўлга олинган. Уларнинг шахсига ойдинлик киритиш мақсадида туман ИИБга олиб борилган ва бармоқ излари олинган. 

“Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими томонидан ушбу қизлар билан самимий суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда қизларнинг ҳатти-ҳаракати маънавиятимизга тўғри келмаслиги, бугунги кунда хотин-қизларга кенг имкониятлар яратилгани ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбат якунида уларга Абдулла Қодирийнинг машҳур “Ўткан кунлар” романи совға қилинди. Романдаги Кумуш образига хос хусусиятлар санаб ўтилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган тунгги клуб

Баҳолаганлар

705

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг