Наманганда Spark каналга тушиб кетди
3-саҳифа
−
03 Март 2023 8662 1 дақиқа
Наманган вилояти Учқўрғон туманида Spark автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Бугун, 3 март куни Учқўрғон туманида Spark ҳайдовчиси Учқўрғон-Қўғай йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотган. Оқибатда ҳайдовчи “Катта Магол” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган.

Шундан сўнг, чақирувга асосан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомобиль сувдан чиқариб олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь