Наманганда 74 минг сўм учун эр ва хотиннинг жонига қасд қилинди (видео)

Жамият

Наманган вилоятининг Поп туманида мудҳиш жиноят содир этилди. Хўранда овқатланиш шохобчасининг хўжайинлари бўлмиш эр ва хотинни пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Азиз Янгибоев “Вилка” номи билан машҳур бўлган овқатланиш шохобчасига киради. Турли таомлар ва спиртли ичимлик буюртиради. Овқатланиб бўлгач, ёнида пули бўлмаганлиги сабабли 74 минг қарздор бўлиб қолади. Гаров эвазига эса RedME русумли телефонини қолдиради.

Ошхона ёпилгач, Поп туманида яшовчи холасиникига боради. Телефонини гаровга қолдирганидан ғазабланиб, холасиникидан пичоқ олади ва ошхонага йўл олади. У ерга боргач, икки қаватга кўтарилади. Ошхона эгалари бўлмиш эр-хотиннинг дуч келган жойларига пичоқ уриб, оғир шикастлантиради. Сўнгра эса воқеа жойидан яширинади.

“Мақсадим телефонимни олиб чиқиш эди. Хонага кирганимда уйғониб қолишди, кейин битта пичоқ уриб юбордим. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди Азиз Янгибоев.

У ЖКнинг 97-моддаси, 2-қисми, а,в,г,ж, и бандлари, 219-моддаси, 2-қисми билан айбдор деб топилиб, узил-кесил 25 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

504

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг