Наманганда 16 яшар бола бир кунда иккита автомобиль ўғирлади

3-саҳифа

image

Наманганда 16 яшар вояга етмаган шахс бир кунда икки автомобилни ўғирлади. У Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган. Йигитча 15 йилга қамалиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чуст тумани Маърифат кўчасида яшовчи 33 ёшли Б.Д. Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30 да унга тегишли бўлган Matiz русумли автомашинаси номаълум шахс томонидан, яшаш уйи олдидан ўғрилаб кетилганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Чуст тумани “Дашт” кўчасида яшовчи 16 ёшли А.А. содир этгани аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган Matiz русумли автомашинани Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетгани аниқланган. 

Вояга етмаган А.А.ни ушлаш чоралари кўрилиб, у Чуст тумани марказида “ВАЗ-2106” русумли автомашинани бошқариб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу автомашина кимга тегишли эканига ойдинлик киритилганда А.А. шу куннинг ўзида Matiz русумли автомашинани ташлаб, соат 08:00 ларда Чуст тумани “Пансада” МФЙга бориб, шу маҳаллада яшовчи 22 ёшли К.А.га тегишли бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашина яшаш уйи олдида эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканлигидан фойдаланиб олиб қочгани аниқланган. 

Шу куннинг ўзида вояга етмаган А.А. Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг