Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга янги ўринбосар тайинланди. Ҳокимлик сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, шу кунгача Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Окибжон Иномов вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 августдаги 592-сонли қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Маълумот ўрнида, Окибжон Одилжонович Иномов 1984 йил 3 июлда Учқўрғон туманида туғилган. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. Меҳнат фаолиятини вилоят Статистика бошқармасида бошлаган. 2006 йилдан 2016 йилга қадар вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасида фаолият олиб борган, 2014-2016 йилларда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Окибжон Иномов 2017-2018 йилларда вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири, сўнгра вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг