Namangan Square Янги йил байрамига биринчи уйни топширди
Бизнес
−
19 Январь 2023
7065“Янги ҳаёт тарзини қурамиз” – MJ Developers халқаро қурилиш компаниясининг аллақачон амалга ошаётган шиори.
Наманганнинг янги бизнес ва кўнгилочар марказида жойлашган Namangan Square мажмуаси кадастр ҳужжатларини қўлга киритди ва янги хонадонларнинг бахтли соҳибларини қаршиламоқда.
Компания мажмуа аҳолиси билан суҳбатлашди, улар эса ўз таассуротлари билан бўлишдилар:
“Ўз вақтида кўрсатилган хизматлар, мижозларга чиройли муомалада бўлаётган ходимлар учун Namangan Square’дан жуда миннатдорман. Мен ҳар доим кенг ва шинам хонадонда яшашни орзу қилганман ва айнан “шаҳар ичида шаҳар” форматидаги мажмуадан хонадон харид қилганимдан бағоятда мамнунман”, Нуриддин Солиев.
“Бирданига иккита хонадон харид қилдим ва уларнинг ҳар бири менга жуда маъқул. Мен кенг, пухта ўйлаб қурилган, тайёр таъмирдан чиққан хонадонлар учун компанияга ўз миннатдорлигимни билдираман ва уларга муваффақиятлар тилайман”, Носиржон Абдуллаев
Кўпчилик уй соҳиблари 2 хонали хонадонларни қулай ва шинамлиги учун яхши баҳолади ва келажакда Namangan Square мажмуасининг бошқа уйларидан яна хонадон сотиб олиш режалари борлигини айтди.
Ўзбекистон ҳудудида MJ Developers “шаҳар ичида шаҳар” принципларига асосан қурилаётган кўп функцияли мажмуалари билан машҳур, бундай мажмуада истиқомат қиладиган инсонлар мажмуани тарк этмаган ҳолда зарур бўлган барчасига эга бўлади. Дарҳақиқат, Namangan Square эса бу борада анча илдамлаб кетди.
Namangan Square мажмуасининг уникаллиги нимада?
• биринчидан, мажмуа Наманганнинг энг нуфузли туманларидан бирида жойлашган, бу эса ривожланган инфратузилма ва коммуникациядан фойдаланиш имконини беради;
• иккинчидан, дам олиш, тоза ҳавода оилавий сайрлар уюштириш учун мажмуа аҳолиси ихтиёрида 10 гектар очиқ майдон бўлади;
• учинчидан, ҳар бир хонадон айвонлари уй ичига кўпроқ табиий ёруғлик киришини таъминлайди. Бу яна дам олиш учун қўшимча майдон ҳам бўлиб, бу ердан яшил ҳовлининг ажойиб манзараси яққол кўринади;
• тўртинчидан, бу ерда яшовчилар осонлик билан ўз қаватларига кўтарилиши учун халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг 10 та одамни кўтара оладиган иккита қулай лифти уларга хизмат қилади;
• бешинчидан, бу ер аҳолиси учун кўплаб кўнгилочарликлар мавжуд: бадминтон, бильярд, стол тенниси, рақс, фитнес маркази, соғломлаштирувчи SPA, бассейн, конференц-заллар, кутубхона, банкет зали, ресторан, қаҳвахона ва караоке. Ҳар ким ўзига мосини топа олиши аниқ!
Бу ҳали ҳаммаси эмас, шунингдек, тунги бозор, кўплаб дўкон ва кафе, ресторанларга эга, бир қадамлик масофада жойлашган гавжум ва хушманзара хиёбон – Boulevard Plaza’ни ҳисобга олмаганда.
Қурилиш компанияси ҳар доим харидорларни эшитишга тайёр, шу сабабли хонадонларни банк муддатли тўлови ҳамда ипотекаси орқали манфаатли шартлар асосида ҳам харид қилса бўлади.
Тафсилотларни қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олиш мумкин:
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси