Namangan Square’нинг илк соҳиблари ўз калитларига эга бўлди
Бизнес
−
16 Март 2022
8621Namangan Square турар жой мажмуасида илк аҳолининг калитлари тантанавор равишда топширилди. Жорий йилнинг 8 март куни ички тадбир бўлиб ўтди ва бахтли хонадон соҳиблари бўлган 8 оила ўз калитларига эга бўлишди.
Тадбирда MJ Developers компания вакиллари, мижозлар, савдо офиси меҳмонлари, илк хонадон сохиблари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Байрамдаги кириш нутқи билан компания вакили чиқиш қилди ва меҳмонларни табриклади. Бундан ташқари, компания байрам дастурхони ва фуршет ҳам ташкил қилди.
Калитларни топшириш маросими вақтида Namangan Square ТЖМ лойиҳаси раҳбари мажмуанинг барча имкониятлари тўғрисида хонадон соҳибларига гапириб берди, шунингдек, бўлажак аҳолини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб берди.
Тадбирдан кейин хонадон эгалари уларнинг тайёр хонадонларига кузатиб қўйилди. Улар остонадан уйга қадам қўйишар экан, ўз ҳис-туйғуларини ушлаб тура олишмади ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди:
“Биз Namangan Square’ни мажмуада биз учун барча керакли шароитларнинг бўлгани учун танладик, бу – қулайлик, пухта ўйлаб режалаштирилган ва экологик тоза маскан эканлиги”.
“Уйларининг архитектураси ҳайратланарли, улар юқори технологиялар асосида сифатли қурилмоқда. Бизга тадбир жуда хам ёқди, ташкилотчиларга ташаккур! Барчага ўз орзуларидаги хонадонларда яшаш насиб қилсин!”
“Namangan Square бошқа режалаштирилган лойиҳалардан қурилишга бўлган муносабати билан ажралиб туради. Қурилиш компанияси Дубайда ҳам ўз нуфузи ва тажрибасига эга. Мен бўлажак уйимни ушбу фактга таянган ҳолда танладим”.
“Калитларимизга эга бўлдик, жуда хам мамнунмиз. Бизга бажарилган ишлар жуда ёқди, компанияга раҳмат айтамиз! Танловимиздан мамнунмиз!”
Бундан ташқари, қурилиш жадал бораётган мажмуа блоклари бўйлаб ҳам экскурсия ташкиллаштирилди ва тақдимотлар тайёрланди.
Лойиҳа тўғрисида
Namangan Square – Наманганнинг нуфузли туманларидан биридаги ўз инфратузилмасига эга бўлган биринчи ақлли шаҳар. Мажмуанинг ҳудуди 18 гектарни ташкил қилади, 60 фоизи кўкаламзор. Яшил ҳудуддан голф майдони жой олган, ўйин ҳар бир аҳолининг кундалик ҳаётини қизиқарлироқ қилади.
Яшаш учун мўлжалланган бинолардан ташқари мажмуадаги Iconic Towers бизнес марказидан тижорат жойларини ижарага олиш, бизнесингизни ривожлантириш, ресурсларни оқилона сарфлаш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
Лойиҳа хонадонлари пухта ўйланган тузилиш ҳамда тайёр таъмири билан ажралиб туради. Ҳар бир хонадондаги санузеллар хоналар сонига мос, балконлар мажмуа ҳовлисига қараган бўлиб, у ердан ажойиб манзаралар кўриниб туради.
Namangan Square’дан фойдали акция
Namangan Square’дан хонадон харид қилинг ва кафолатланган машинани совғага олинг. Namangan Square’дан 3 хонали хонадон харидида янги Damas автомобилини совғага оласиз.
Namangan Square ТЖМ ва харид шартлари тўғрисида батафсил маълумотни савдо офисидан билиб олишингиз мумкин.
Манзил: Намаган шаҳри, И.Каримов кўчаси.
Телефон рақам: 1145
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси