МЮ Роналду ўрнига “Барселона” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Sport

image

“Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин. “Манкунианликлар” бош мураббийи Эрик тен Хаг 25 ёшли франциялик футболчини португалиялик Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди. 

Манба хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” Дембеленинг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.

Олдинроқ “Барселона” ва футболчи ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар якуний паллага киргани, аммо Дембеле қарорни кечиктирса ёки таклифни рад этса, “кўк-анорранглилар” уни трансферга қўйиши ҳақида хабар берилганди.

Ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Шахзод Шукуров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

26

Rating

3

Rate this article

Share with your friends