Мутахассис маккажўхорининг фойдали хусусиятларини маълум қилди 

Фойдали

image

Эндокринолог-диетолог Татьяна Бочарова маккажўхорининг фойдали хусусиятларини санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, катталар кунига иккита маккажўхори сўтасини ейиши мумкин. Бу тахминан 200 грамм маҳсулот демакдир. Болаларнинг эса бир кунда 100 грамм маккажўхори ейиши тавсия этилади. 

“Маккажўхори иммунитет, тери учун фойдали, таркибида кўп витаминлар бор — A, В, Е, C. Албатта, гап таркибида шакар кўп бўлган попкорн ёки консерваланган маккажўхори ҳақида кетмаяпти. Қайнатилган маккажўхори назарда тутилябди”, деган шифокор. 

Вазн йўқотишга ёрдам беради 

Маккажўхорининг 100 граммида атиги 90 калория, ёғсиз истеъмол қилинганида эса тахминан икки грамм ёғ бор. 

“Дон таркибида уч граммга яқин клетчатка бор, улар очликни йўқотади ва ичакларни тозалайди”, деган Татьяна Бочарова. 

Босимни пасайтиради 

Маккажўхорида мавжуд бўлган B3 витамини қон айланишига таъсир қилади ва қон томирларини кенгайтиради, шу тариқа қон босимини пасайтиради. 

“Дон таркибида жуда кўп калий бор (100 грамм учун 270 миллиграмм), бу ҳам қон босимини пасайтиради. Агар сиз кўп тузланган қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсангиз, бу таъсир нолга тушади: танадаги суюқлик сақланиб қолади”, деб огоҳлантирган Бочарова. 

Қаришни секинлаштиради 

Маккажўхори таркибида каратиноид бор. Бу қариш ва яллиғланишга “халақит берадиган” антиоксидант. 

“Маккажўхори қовоқ ёки сабзи каби кўриш қобилияти учун фойдали. Донли ва умуман ёрқин сабзавотлар ёшга боғлиқ ўзгаришларни кечиктиради, масалан, катаракта эҳтимолини камайтиради”, деб тушунтирган шифокор.


Мақола муаллифи

Теглар

маккажўхори

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар