Муроджон Аҳмадалиев ҳимоя жангида ғалаба қозонди

Спорт 15876
image

Тошкент вақти билан бугун, 26 июнь тонгида профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBА ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) АҚШда навбатдаги жангини ўтказди. 

Ушбу жангда Муроджон Аҳмадалиевга қарши америкалик боксчи Ронни Риосга рингга кўтарилди. 12-раундда мўлжалланган жанг Аҳмадалиевнинг устунлиги остида ўтди.

Ўзбекистонлик боксчи жангнинг 12-раундида рақибини техник нокаутга учратиб, ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини муносиб ҳимоя қилди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 793
Рейтинг: 3
t
×