Муродов допинг учун топширган тести натижасини ошкор қилди (фото)
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
24659Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов допинг тести топширди. Бу ҳақда спортчи Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, тест натижаси салбий чиққан. "Ҳар доимгидек ҳаммаси тоза", деб ёзиб қолдирди спортчи.
Маълумот учун, лига жангчилари USADA (UFC антидопинг дастури) орқали доимий тест топшириб боришади. USADA UFC'нинг антидопинг сиёсатини ўз ичига олган пухта дастур ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов сўнгги жангини UFC 280 доирасида бразилиялик Каё Борралога қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учраганди.
32 ёшли Муродов профессионал фаолияти давомида 32 та жангда қатнашиб, 25 та ғалаба қайд этган, 7 жангда эса имкониятни бой берган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь