Мун Чжэ Ин Ўзбекистон парламентида нутқ сўзлади

Жамият

image

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов мартабали меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очганини таъкидлади. Мазкур ташриф давомида стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди. Давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро 20 дан ортиқ келишув, шунингдек, умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжатнинг имзоланиши давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамлигидан далолатдир.

Ўзаро муносабатларда парламентлараро алоқалар ҳам муҳим ўрин тутади. Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик 1995 йилда бошланган. Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида “Корея – Ўзбекистон” парламент дўстлик ассоциацияси тузилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида эса, 2005 йилдан буён Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ фаолият юритади.

2..JPG


2017 йилнинг сентябрь ойида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги нуфузли делегация мамлакатимизда меҳмон бўлди ва парламентимиз аъзолари билан учрашди. 2018 йилнинг февраль ойида эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб, ташриф якунлари бўйича Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Айни йўналишдаги ҳамкорлик парламентлар ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туриш, тажриба алмашиш, турли тадбирларда иштирок этиш имконини бераётир.

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари олдида нутқ сўзлади. 

“Ўзбекистон праламентида Корея Республикаси Президентига илк бор нутқ сўзлашга имконият яратиб берилганлиги учун миннатдорлик билдираман. Президент Шавкат Мирзиёев жаноблари 2016 йил декабрь ойида мана шу Қонунчилик палатаси биносида бўлиб ўтган қасамёд маросимида “Халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши керак” деб таъкидлаган эди. Халқнинг фикри билан тўғридан тўғри танишиш учун “Виртуал” қабулхона ташкил этилган. 2017 йилда эса хорижий валюта соҳасида либераллаштириш бўйича чоралар қабул қилинди. Ҳозирда эса Вазирлар Маҳкамаси аъзолари парламент тасдиғи билан тайинланмоқда. Халқнинг фикрини ҳурмат қилиб давлат бошқарувини амалга ошираётган Президент Шавкат Мирзиёев жаноблари ва ҳурматли парламент аъзоларининг сайъ-ҳаракатларига ҳурмат билдираман.

19..JPG

Мен Ўзбекистонга келаётганимда 1400 йил олдинги бир кунни ёдга олдим. У қадимий корейс давлати элчилари Самарқандга келган кундир. Отга ёки туяга миниб дам олмасдан машаққат чекиб келишларига икки ойча вақт кетгандир? Баланд тоғ тизмалари, адирлар ва чўллардан ўтиб, қор ва ёмғирда қолиб, баъзида жазирама ва совуқ билан курашиб узоқ вақт сарфлаган бўлсалар керак. Бугун сиз азизлар каби 1400 йил олдин Ўзбекистоннинг қадимий аҳли ҳам узоқдан келган меҳмонларни илиқ кутиб олган. Мустаҳкам дўстлик ва ишонч Афросиёбнинг ғарбий деворидаги суръатда ўз аксини топган. Гарчи Корея ва Ўзбекистон бир биридан узоқда бўлса ҳам қадимий корейс давлати давридан бошлаб элчилари келиб кетадиган дўст давлатлар бўлган.

Мен Кореянинг Сеул шаҳри темирйўли орқали Евроосиё қитъасини босиб ўтиб Тошкент темирйўл вокзалида тушишни орзу қиламан. Икки мамлакатнинг тарихий давлатлари буюк ипак йули орқали алоқа қилишгани каби 21 асрнинг темирипак йўли бўлмиш темирйўли орқали икки давлат боғланиб, икки томоннинг манфаатли ривқожланишини хоҳлайман. Океанга икки давлат орқали чиқадиган Ўзбекистон халқи ер куррасида энг катта ҳисобланмиш Тинч океанига чиқиши, маҳаллий корейс аҳолиси эса ўзининг она ватани Корея билан келажагини боғлаши мумкин. Темирйўл орқали икки давлатнинг учрашиши Марказий Осиё ва тинч океани минтақасининг кесишуви тараққиётдаги янги орзудир”, деди Мун Чжэ Ин.

Олий мартабали меҳмон инсоният ҳамкорлик ва мулоқот орқали ривожланиб тараққий этиб келганини, Ўзбекистонда Шарқ ва Ғарб билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имконият мавжудлигини таъкидлади. АКТ, тиббиёт ва астрономия каби замонавий фан-технологияларнинг узоқ тарихи бевосита Ўзбекистон билан боғлиқлиги, жумладан, Ал Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби бобокалонларимизнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини қайт этди. Айниқса, Мирзо Улуғбек яратган жадвал Кореянинг Чосон давлати даврида тақвим яратилишига асос бўлганини алоҳида эътироф этди. 

Алоқалар – бу инновация ва албатта тараққиёт демакдир. Ўзбекистоннинг тарихи бунга энг кучли асосдир. Мен Кореянинг эски дўст давлат – Ўзбекистон билан алоқалари 21 асрда инновация даражасига кўтарилиб икки давлатнинг умумий тараққиётга эришишига қаттиқ ишонаман, – деди Олий мартабали меҳмон. Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси энг юқори кўрсаткич – 2,1 миллиард долларни ташкил этди. 600 дан ортиқ корейс компанияларининг Ўзбекистионда фаолият юритаётганлиги алоқалар ва инвестицияларнинг давомий тарзда кенгайиб бораётганидан далолатдир.

Корейс халқи Ўзбекистонни илиқ биродарлик ва инсонийлик меҳрига эга мамлакат деб ҳисоблайди. 1937 йилда узоқ Шарқ ҳудудидаги маҳаллий корейслар Ўзбекистонга мажбуран кўчирилган пайтда Ўзбекистон халқи кўчириш тайёргарлиги кўрилмаган маҳаллий корейсларни илиқ қарши олди. Ҳақиқатан ҳаёт йўли аниқ бўлмаган корейс халқига уруш қийинчиликлари ичида ёрдам қўлини чўзган Ўзбекистон халқи шарофати билан маҳаллий корейслар эсон-омон қишдан ўтиб олиб, шу ерда янги ҳаётни бошлаш имкониятига эга бўлди. Корея бу яхшиликни ҳеч қчон эсдан чиқармайди.

Мун Чжэ Ин мамлакатлар ўртасида барча соҳалар қатори маданий алоқалар ҳам ривожланаётганини эътироф этди. Ўзбекистонда катта шодиёна билан нишонланадиган Наврўзи олам ва Кореянинг янги йили бўлмиш “Соллал” байрамининг ўхшаш томонлари ҳақида тўхталди 

Бу байрамларда уйларни йиғиштиришади, таомлар тайёрлашади, янги кийимлар кийишади, қариндошларникига боришади, болалар катталарга ҳурмат кўрсатиб дуоларини олишади. Ҳар йили Тошкентда маҳаллий корейслар томонидан ўтказиладиган “Соллал” тадбирида Ўзбекистон халқи корейс таомларини танаввул қилади. Икки давлат маданиятидан завқ олинади. Кореяда ҳам ўзбекистонликлар яшайдиган жойларда Наврўз биргаликда нишонланиб янги баҳор кутиб олинади. Икки мамлакатнинг бундай ўхшаш анънавий урф одатларининг борлиги ҳайратланарлидир 

Ўзбекистоннинг тараққиёти – Кореянинг тараққиётидир. Корея иқтисодий ривожланиш тажрибасини албатта Ўзбекистон билан ўртоқлашади. Икки мамлакат алоқалари иновация ва тараққиёт билан рўёбга чиқади. Биз, бир биримизнинг деворимизга янги ҳамкорликнинг тарихини чизамиз. Бизнинг авлодларимизга икки мамлакатнинг қардошлик муносабати абадий мерос бўлиб қолади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made