Мукаммал бахтга эришиш йўллари
Фойдали
−
30 Май 2019
12577Ҳар биримиз бахтни турлича тушунамиз! Кимдир бахтни бойликда деса, яна кимдир оилада ёки ишда деб жавоб беради. Мукаммал бахтга эришиш эса ҳаммамизнинг ҳам қўлимиздан келавермайди. Аммо, ана шу тўкис бахтга эришишнинг йўли бор. Бунинг учун эса сиздан баъзи бир қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос.
Бахтли инсон бўлиш учун қуйидаги ҳаётий қоидаларга амал қилишга интилинг.
• Ўтмишда бўлган муаммоларни унутинг.
Ўтиб бораётган умрингиз давомида кўплаб хатоларга йўл қўйганмисиз ва эндиликда улар туфайли ўзингизни жазоламоқчимисиз? Ўтмишсиз келажак йўқлигини унутган кўринасиз. Биз йўл қўядиган хатолар ҳаётий тажриба учун жуда муҳим. Уларсиз ҳаёт қизиқарли эмас. Масалага бошқа томондан қарасак, ўтмишни тўғрилаб бўлмайди. Шундай экан, бутун диққат-эътиборингизни айни дамга ва келажакка қаратинг.
• Ҳар бир одам ўз ҳаёти учун масъул.
Бахтли бўлиш учун танлаш эркинлиги ва қарор қабул қилишда дадиллик жуда зарур. Иложсиз вазият бўлмаслигини ва одамлар учун имконсиз нарсалар камлигини унутманг. Нимадир ўхшамаса, муаммоларга сабабчи айбдорни қидиришга ҳаракат қилманг. Айниқса, турмуш ўртоғингизни айблашга шошилманг. Масъулиятни ҳис қилиб, олдинга қараб қадам ташланг.
• Муносабатларни йўлга қўйишдан қўрқманг.
Бошқа одамлар билан муносабатлар туфайлигина биз севиб, севилишимиз мумкин. Атрофдагилар билан мулоқот қилиш, дўстлашиш кўплаб ҳис-туйғуларни бошдан кечириш имконини беради.
• Орзуларга берилинг ва қизиқинг.
Қизиқишларингиз доирасини кенгайтиринг. Гўзал хаёлларга берилишдан чўчиманг. Орзулар оламига ғарқ бўлинг. Олдингизга катта мақсадларни қўйиб, унга дадил қараб интилинг.
• Феъл-атвор бу бахтнинг асосидир.
Ўзингиз ва бошқаларга ишонишини ўргансангиз, ўзаро мувофиқлиkни ҳис қиласиз.
• Ўзингизга ишонинг.
Кучингизга ишонинг. Қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолинг. Бировлар учун яшаманг. Одамлар сиз қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишлари ва ҳурмат этишларига ишонинг.
• Борига шукур қилинг ва қадрланг.
Ўзингизда йўқ нарсани кўришдан кўра, борини ҳис қилиш осонроқ. Баъзида қадрига етишимиз учун йўқотишимизга ҳам тўғри келади. Ана ўшанда ҳамма нарсани борида қадрлаш лозимлигини тушуниб етамиз.
• Яхши нарсалар ҳақида ўйланг.
Жой, вазият инсонни бахтли ёки бахтсиз қила олмайди. Фақатгина ақл-салоҳият қандай инсон эканлигимизни ҳис этишимизга ёрдам беради. Ҳар доим яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Бўлар-бўлмас хаёлларга борманг, салбий ўй-хаёлларни ўзингизга яқинлаштирманг. “Нимаики бўлмасин, яхшиликка” деган қоидага ишонинг.
• Нафсингизни жиловланг.
Иззат-нафс қулига айланган пайтингизда бахт қушини учириб юборишингизни унутманг. Истеъдод, билим ва имкониятингизни ҳаққоний баҳоланг.
• Яшаш нақадар лаззатли эканлигини унутманг.
Ҳар бир ўтаётган кун учун қувонишни ўрганинг. Ўтаётган кунингизнинг ҳар лаҳзасини унумли ўтказиш ва байрам қилиш эса ўз қўлингизда.
LiveБарчаси