Мудофаа вазирлигининг полковниги коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Олам 9283
image

Ғарбий Қозоғистон вилояти Мудофаа бошқармаси бошлиғи пора олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда кеча, 4 февраль куни республика Коррупцияга қарши кураш агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. 

Полковник мансабдор шахсдан лавозим ва умумий ҳомийлик учун пора олганликда гумон қилинмоқда. Гумонланувчи милиция бўлимининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Шунингдек Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг кадрлар ва ҳарбий таълим бошқармаси бошлиғи ўз хизмати давомида кадрларнинг лавозими кўтариш юзасидан доимий равишда пора олиб келганини тан олди.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 2.9
t
×