Мўъжиза сари 10 босқич: тўққизинчи босқич – байрам мўъжизаси

Бизнес

image

Тақвимдаги сана ҳар доим ҳам кунимизни ўзгача ва байрамона ўтишига сабаб бўлмайди, шундай эмасми? Ажойиб кунни яқин инсонлар, қувончли ҳис-туйғулар ва тўғри танланган жой яратади. 

Туғилган кунни қаерда нишонлаш, фарзандингиз ёки дўстингизни қандай ажаблантириш ҳақида неча марта ўйлагансиз? Унинг ҳамма нарсаси бор, шунинг учун ўзига хос, янги, олдин ҳеч қачон бошидан ўтказмаган ҳиссиётларни ва синаб кўрмаган нарсаларни совға қилишни истайсиз. 

The Magic жамоаси байрам бутун йил давомида ҳар куни ҳукм сурадиган жойни барпо этмоқда. Ундаги ҳар бир бурчак байрам мўъжизаси билан ўраб олинган бўлади. 

Сиз ва фарзандларингиз учун барча мумкин бўлган тадбирлар сценарийси тайёрланмоқда. Сиз ва меҳмонларингиз учун махсус автобус келиб, абадий байрам мамлакатига олиб кетса, бу нақадар ажойиб бўлишини тасаввур қила оласизми? Лондонда нонушта қилиб, Мисрда аттракционларда учишингиз, Парижда тушлик қилишингиз, Италияда маҳорат дарсида иштирок этишингиз мумкин, кечқурун эса сизнинг шарафингизга ниҳоятда чиройли фаввора ёқилади ёки салют отилади. Бундай мўъжизавий туйғуларни тез орада Тошкентда ҳис қилиш имконияти мавжуд бўлади. 


 
Сайилгоҳда хизмат кўрсатиш юқори даражада қулай, муҳит эса иш кунларида ҳам байрамона бўлишига тайёрланмоқда. 

Ушбу юртнинг ҳар бир фуқароси ўз меҳмонларини кутиб олишдан мамнун бўлиб, уларга ажойиб кайфият бағишлашдан хурсанд бўлади. Улар сиз учун энг яхши дўстларингизга айланади – ҳозиржавоб, хушмуомала, ҳар доим ёрдамга келишга тайёр. 

Сайилгоҳда сиз аниқ адашиб қолмайсиз, чунки ҳар бир бўлимда харитага эга маълумот киоскларини топишингиз мумкин. 

Катта ва қулай автотураргоҳ машинангизни қаерда қолдириш ҳақида қайғурмасликка имкон беради. 

Хизмат кўрсатишнинг афзалликларидан бири шаҳар ичида қатнайдиган автобус бўлиб, унда сайилгоҳгача етиб олсангиз бўлади. Magic City-нинг кенг ҳудуди бўйлаб гольфкарлар одамларни автотураргоҳдан сайилгоҳдаги керакли жойга олиб бориш учун йўлга қўйилади. Кичкина болали ота-оналар учун жуда қулай хизмат – болалар аравачасини ижарага олиш имкони бўлади. Кичкинтой бола ухлаётган пайтда катталар сайр қилишдан завқ олишлари мумкин. 

Шунингдек, “Она ва бола” хоналари мавжуд бўлиб, имконияти чекланган инсонлар учун эса пандуслар ва махсус йўллар қурилади. 

Сайилгоҳ ихлосмандлари учун доимий мижоз тизими ишлаб чиқилади, у ҳар бир ташриф учун ёқимли бонусларни олиш имкониятини беради. 


 
Аниматорлар жамоаси эса меҳмонларни ранг-баранг намойишлар ва костюмли шоулар билан ҳайратга солади.  

Қулайлик, мўъжизавий муҳит, кўз кўрмаган кўнгилочар сайр-томошалар ва кўплаб бошқа нарсалар сизни Magic City сайилгоҳида кутмоқда.  

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99. 

Айни пайтда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

The Magic

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг