Моуриньо Евро-2020 ни ютиш учун асосий фаворит кимлигини айтди
Спорт
−
07 Июнь 2021
3366Яқинда Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи этиб тайинланган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Евро-2020 мусобақасида ким ғолиб чиқиши борасида ўз тахминини билдирди. Мураббий Франция терма жамоасининг мусобақада ғолиб чиқишига ишонч билдирмоқда.
“Европа чемпионатини Франция ютишини тахмин қиламан, таркибингизда Килиан Мбаппе бўлса, ғолиб чиқмаслигингиз жуда қийин масала. Сабаби унинг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи. Менимча, у айнан шу мусобақадаги ишончли ўйини билан Роналду ҳамда Мессидан кейинги давр уники эканлигини барчага исботлаб қўя олади”, дейди “Special One”.
Унинг сўзларига кўра, Франция учун финалга етиб бора олмасликнинг ўзи мағлубият. Уларнинг айни дамда нозик томони йўқдек кўриняпти, шу сабаб французлар кубокни қўлга киритиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 турнири 11 июнь куни старт олади. Мусобақа 1 ой давом этади. Чемпионат пендемия сабаб илк бор қитъанинг 8 та давлатида ўтказиляпти.
Абдулла Маннонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь