Моуриньо Шомуродовга ишонмайди – мутахассис
Спорт
−
28 Октябрь 2022 7474 1 дақиқа
"Пахтакор" клуби спорт директори Жафар Ирисметов "Рома"да ҳужумчи Элдор Шомуродов атрофида юзага келган вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ирисметовнинг сўзларига кўра, римликлар устози Жозе Моуриньо 27 ёшли ҳужумчига ишонмаяпти, акс ҳолда у "Торино"дан Андреа Белоттини таклиф қилмаган бўларди. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсум "Рома" сафида атиги олтита ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
“Биз бу ҳақда кўп муҳокама қиламиз, унга ўйнаш учун кетишини маслаҳат берамиз. Фаолиятим давомида мен захирада ўтириб пул топсам бўларди, лекин кетдим – вазиятга қараб, ўзим қарор қабул қилдим. Шомуродов қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтади”, дейди Ирисметов.
Ҳужумчининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси