“Моссад” БМТнинг 190 нафар ходимини ҲАМАСга ёрдам беришда айблади

Олам

image

Исроил разведка агентлиги “Моссад” Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 190 нафар ходимини 2023 йил 7 октябрда Исроилга қилинган ҳужум пайтида қотиллик ва одам ўғирлашда айблаб, уларнинг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Моссад ҳисоботига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Ҳужжатга кўра, UNRWA’нинг ушбу ходимлари 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужумда ҲАМАС радикал ҳаракатига ёрдам берганликда айбланмоқда. 190 нафар ишчи агентликнинг Ғазодаги 13 мингга яқин кишини ташкил этадиган умумий ишчи кучининг қарийб 15 фоизини ташкил қилади.

Бир қанча давлатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Канада ташкилотнинг баъзи ходимларининг ҲАМАС билан алоқалари борлиги важи билан UNRWA'ни молиялаштиришни тўхтатди. UNRWA комиссари Филипп Лаззарини ҲАМАСнинг Исроил жанубига ҳужумига алоқадор бўлган бир неча агентлик ходимларини ишдан бўшатишни буюрди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш эса БМТнинг ички назорат хизматлари бошқармаси бу борада текширув бошлаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Антониу Гутерриш UNRWA’ни молиялаштиришни тўхтатган давлатларни ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга чақирганди. ҲАМАС эса UNRWA'га қарши айбловлар кампанияси уни молиялаштиришни тўхтатиш ва Фаластин халқини ушбу ташкилотнинг ёрдамидан маҳрум қилиш учун атайин амалга оширилаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг